Триппьер учун курашга "Бавария" ҳам қўшилди

  • 13 июль, 2019, 22:19
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Киран Триппьер “Бавария”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра немис гранди мавсумлар оралиғида ўзининг ўнг қанот ҳимоясини кучайтирмоқчи ва бу борада 28 ёшли англиялик футболчи уларнинг асосий трансфер нишонига айланган. Айтиш керакки, Триппьер мюнхенликлар сафида Йозуа Киммихга ўриндош сифатида тўп суриши мумкин.

Ўз навбатида “шпорлар” ҳам Триппьерни сотиб юборишга тайёр. Унга эса “Бавария”дан ташқари “Атлетико” ҳамда “Ювентус” клублари ҳам қизиқиш билдиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!