"Tsaghkadzor Open": Ўзбекистонлик шахматчилар муваффақиятли иштирок этаётган турнирда ҳал қилувчи онлар яқин

Арманистон шахмат академияси шахмат академияси клуби билан ҳамкорликда мусобақа ўтказмоқда. "Tsaghkadzor Open" деб аталган халқаро турнир ўзининг авж палласига кирди. Эътиборли томони шундаки, мазкур турнирда бир қатор вакилларимиз иштирок этиб, юқори натижалар қайд этмоқда. "А" ва "B" гуруҳларига бўлинган ҳолда ўтказилаётган турнирда рейтинг балли 2000'дан юқори бўлган шахматчилар иштирок этиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, 2000 баллга эга бўлмаган шахматчилар қўшимча ҳақ эвазига "А" гуруҳида иштирок этишлари мумкин. 



"А" гуруҳи 


Садулла Азизов 

"B" гуруҳи 

Асилбек Абдулазизов 
Асадбек Абдулазизов 
Асмина Абдулазизова 
Бекзод Жумабоев 
Рауф Қосимов 
Арам Каспаров 
Муҳаммадсолиҳ Раҳматуллаев 
Темур Шавкатов 

Ҳар икки турнир "FIDE"га мувофиқ 9 та турдан иборат бўлиб, Швейцария тизимида ўтказилмоқда: 

"А" гуруҳида иштирок этаётган ягона ўзбекистонлик шахматчи Садулло Азизов 8 турдан сўнг 4 очко билан 41-поғонани банд этиб турибди. 

Ушбу гуруҳда ҳиндистонлик Венкатараман Картик 6.5 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 

"B" гуруҳида бизни қувонтирадиган вазият вужудга келган. Гап шундаки, мазкур гуруҳда ўзбекистонлик Арам Каспаров 8 тур якунларига кўра, 7 очко билан "карвонбоши" бўлиб турибди. Қувонарлиси, иккинчи поғонани ҳам айнан ҳамюртимиз Рауф Қосимов эгаллаган (6.5). 



Бундан ташқари, 5.5 очко тўплаган Асилбек Абдулазизов 19, худди шунча очко қўлга киритган Темур Шавкатов 21-ўринда бормоқда. Шунингдек, 5 баллга эга Муҳаммадсолиҳ Раҳматуллаев 34, 3 очкоси бор Бекзод Жумабоев 97, 2 очко йиғган Асадбек Абдулазизов 120-поғоналардан жой олишган. 

Эътиборли томони, Асилбек Абдулазизов 8 тур якунига кўра, +135.6 рейтинг очко йиғишга муваффақ бўлди ва бу борада "B" гуруҳида яққол пешқадам ҳисобланади. 



7 ёшли ёш шахматчи қизимиз Асминахон Абдулазизова 2 очко билан 123-ўринни банд этиб турибди. 



Таъкидлаш керак, эртага мазкур турнирнинг ҳал қилувчи сўнгги тури Тошкент вақти билан 11:30да старт олади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!