Царукян 9 ойга дисквалификация қилинди !!!
Енгил вазн тоифасидаги арманистонлик UFC жангчиси Арман Царукян 13 апрель куни Лас-Вегасда бўлиб ўтган "UFC 300" мусобақасида мухлисни муштлагани учун Невада штати атлетика комиссияси томонидан тўққиз ойга дисквалификация қилинди ва 25 минг доллар жаримага тортилди.
Шубҳасиз, тўққиз ойлик дисквалификация Царукяннинг 2024 йилда яна жанг ўтказишига тўсқинлик қилади, унинг Ислом Махачевга қарши енгил вазн тоифасидаги чемпионлик жангини ўтказиши ҳақидаги миш-мишларни ҳисобга олсак, бу анча катта йўқотиш бўлиши мумкин.
Яхши хабар шундаки, Царукян дисквалификация муддатини олти ойга қисқартириши мумкин - ва у 13 октабрда тугайди, UFC нинг турнирларидан бири 26 октабрга белгиланган - агар 27 ёшли спортчи зўравонликка қарши компания номидан видео чиқарса жазо янада енгиллашиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Царукян(22-3) "UFC 300" да очколар эвазига Чарльз Оливейра(34-10-1 N/C)ни мағлуб этганди
Фикрлар