Царукян: "Ислам билан жангимиз Россияда ўтказилиши керак!"
UFC енгил вазн тоифаси вакили Арман Царукян дивизион чемпиони Ислам Махачев билан бўлажак жангини Россияда ўтказилиши кераклигини таклиф қилди.
"Россияда Махачев билан жанг? Албатта буни хоҳлардим, Сочи ёки Москвада ўтказилса, жуда ажойиб бўларди. UFC томошабинларни ҳайратда қолдира олади ва чипталарни бир кунда сотиб юбора олади", - деди Арман.
Эслатиб ўтамиз, Ислам ва Арман 2019 йилда тўқнаш келган ва унда Махачев очколар ҳисобида ғалаба қозонган.
Фикрлар