Царукян: "Мен ҳар куни у билан реванш жанги ҳақида ўйлайман"

  • 4 апрель, 12:13
  • 0
  • MMA

Енгил вазн (70,3 кг) тоифасидаги UFC жангчиси Арман Царукян дивизионнинг амалдаги чемпиони Ислом Махачев билан реванш жангини ўтказиш истамоқда. Маълумки, 2019 йил апрель ойида Арман UFC даги илк жангида ҳакамларнинг қарори билан доғистонликка ютқазиб қўйганди.

 "Мен ҳар куни Махачев билан реванш ҳақида ўйлайман. Баъзида шундай деб ўйлаб қоламан: мен аввал, Чарльз устидан ғалаба қозонаман ва сўнгра Ислом Махачевга қарши жанг қиламан", - деди Царукян .

 Эслатиб ўтамиз, 14  апрель куни АҚШ нинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC 300" юбилей турнирида Царукян (21-3) октагонда собиқ чемпион Чарльз Оливейра (34-9-1 N/C) билан тўқнаш келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!