Царукян UFC нинг енгил вазн тоифасидаги энг яхши жангчи кимлигини айтди
"UFC 300" турнирида Чарльз Оливейра билан тўқнаш келадиган Арман Царукян енгил вазн(70,3 кг) тоифасидаги энг яхши жангчи ким эканини айтди.
"Мен енгил вазн тоифасидаги энг яхши жангчиман ва буни "UFC 300" да исботлайман. Мен кўп қирралиман ва октагонда исталган ишимни қила оламан. Оливейрага қарши баҳсда барчасига гувоҳ бўласиз", - деди Арман The Schmo га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни бўлиб ўтадиган "UFC 300" турнирида Арман Царукян(21-3) Чарльз Оливейра(34-9-1) билан жанг қилади.
Фикрлар