Асосий мазмунга ўтиш

Бошқалар

ЦСКА иккига бўлиниб ўйнайди

Shahzod
Изоҳлар: 0

Катта спортни соғинган мухлислар учун ажойиб янгилик.

Москванинг ЦСКА баскетбол клуби бугун иккига бўлинган ҳолда ўзаро назорат ўйини ўтказади. Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, мазкур қарама-қаршиликни YouTube видеохостинги орқали жонли эфирда томоша қилиш имконияти мавжуд.

"Кўк"ларга Андреас Пистиолис устозлик қилса, "қизиллар"га Антон  Юдин мураббийлик қилади.

"Қизиллар": Жоэл Боломбой, Рон Бэйкер, Майк Жеймс, Даниил Кочергин, Никита Курбанов, Коста Куфос, Ховард Сант-Рос, Янис Стрелниекс, Александр Шашков.

"Кўклар": Семён Антонов, Михаил Кулагин, Андрей Лопатин, Иван Ухов, Йоханнес Фогтманн, Кайл Хайнс, Александр Хоменко, Даррэн Хиллиард, Дэниэл Хэкетт.

Мазкур беллашув Тошкент вақти билан соат 14:30 да старт олиши режалаштирилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ