
ЦСКА иштирокидаги баҳс қолдирилиши мумкин
РПЛнинг навбатдаги тури доирасида ЦСКА ва "Динамо" ўртасида бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида баёнот берди. Маълум бўлишича, Москвада кучли қор ёғмоқда.
Лига матбуот хизматининг таъкидлашича, лига ва ЦСКА ходимлари стадионни ўйинга тайёрлаш учун зарур чораларни кўрмоқда.
- Ҳозирда иситиш тизими ёғингарчиликка бардош бермоқда, майдонга оқ чизиқлар чизилган, ўйин олдидан ҳакамларнинг илтимосига кўра улар янгиланади, - деб ёзилган баёнотда.
Лига шунингдек, ўйин учун оқ ва қизил рангдаги тўплар тайёрлаб қўйилганини маълум қилди. Қарор об-ҳаво шароитига қараб дерби бошланишига 60 дақиқа қолганда қабул қилинади.
Фикрлар