ЦСКА "Монако" ярим химоячисига қизиқмоқда
"Монако" ярим химоячиси Юссуф Аит-Беннасер фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.
Футболчининг агенти Марио Кнеж мижози Москва клубига ўтиши мумкинлигини тасдиқлади.
"Мен миш-мишларга изоҳ бермайман. Аммо бир нарса айтишим мумкин, биз ҳақиқатан ҳам ЦСКА билан музокара ўтказаётганимизни тасдиқлай оламан," - деди агент.
Маълумотларга қараганда, футболчининг трансфери 6 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар