ЦСКА ўзининг тарихий рекордини янада яхшилаб олди

Москванинг ЦСКА клуби янги 2020/21 йилги мавсумда ҳам еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини нақд қилиб улгурди.

Гап шундаки, “армиячилар” РПЛнинг келаси икки учрашувида (“Динамо”, “Урал”) мағлуб бўлган тақдирда ҳам ўзлари эгаллаб турган 5-ўриндан пастга тушиб кетмайди.

Эътиборлиси, ЦСКА кетма-кет 19 мавсумдан буён еврокубокларда иштирок этадиган бўлди. Улар бу борада Россия клублари орасида мутлақ рекордчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!