ЦСКА Россия чемпионати рекордчисига айланди
Ads

Москванинг ЦСКА клуби бундан бироз аввал Россия премьер-лигасининг 15-тури доирасида ўз майдонида “Ахмат”ни 2:0 ҳисобида енгди.

РПЛ расмий твиттери тарқатган хабарга кўра ушбу ғалабада қўлга киритилган уч очко “армиячилар” учун мамлакат чемпионатларида қўлга киритган юбилей 1000-очко бўлди. Эътиборлиси, ҳали ҳеч бир клуб тарихда бундай натижани қайд этмаган ва ЦСКА бу борада биринчи бўлди.

Маълумот учун, ЦСКА айни дамда 26 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.