ЦСКА Тошичга 241-рақамли футболкани топширди (фото)
Ads

Айни дамда Москванинг ЦСКА клуби Европа лигаси плей-офф босқичининг “Црвена Звезда”га қарши баҳсини ўтказиш учун Сербия пойтахти Белград шаҳрида бўлиб турибди.

“Армиячилар” матбуот хизматининг хабар беришича кеча жамоа истиқомат қилаётган меҳмонхонага ЦСКАнинг собиқ етакчиларидан бири, айни дамда Белграднинг “Партизан” клубида тўп сураётган Зоран Тошич ташриф буюрган. Ўз навбатида ЦСКА бош директори Роман Бабаев унга эҳтиром кўрсатиб 241-рақамли рамзий футболкани топширди.

Таъкидлаш лозимки, 2010-2017 йилларда Тошич ЦСКА сафида айнан шунча учрашувда майдонга тушган.