ЦСКА ярим ҳимоячиси жамоасини ўзгартириши мумкин!

Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Виктор Мендес ёзги трансфер ойнасида клуби рўйхатини ўзгартириши мумкин. Матч ТВ телеканалининг вазиятдан хабардор манбасига таяниб хабар беришича, чилилик футболчи “Химки” сафига ижара асосида қўшилиши мумкин.

"Агар келишувга эриша олсак, Москва вилояти клуби футболчининг маоши бўйича масъулиятни ўз зиммасига олади. Ижара шартномаси мавсум охиригача амал қилади", — деди манба.

Маълумот учун, 24 ёшли футболчи жорий мавсумда майдонга тушмади. Унинг "армиячилар" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. "Transfermarkt" уни 4,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!