ЦСКАнинг қозоғистонлик футболчиси Шомуродов ҳақида гапирди
Москванинг ЦСКА футболчиси Бахтиёр Зайнутдинов "Ростов"даги собиқ жамоадоши Элдор Шомуродов билан муносабатлари ҳақида гапирди:
“Мен Шомуродов билан гаплашиб тураманми? Мен у билан доимо алоқадаман, кўпинча қўнғироқлашиб турамиз. Ундан машғулотлар қандай кечаётгани ҳақида сўрайман. Италияда футбол савияси қандай эканлиги менга қизиқ туюлади. У мени Римга таклиф қилдими? Ҳа, сайёҳ сифатида таклиф қилди", — деди "армиячилар" ярим ҳимоячиси клуб расмий сайти берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалар ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказади. Беллашув Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар