Туғилган кунинг билан де Лигт! 20 ёшни қаршилаган ҳимоячи бугун жарроҳлик амалиётини ўтади

"Ювентус" ҳимоячиси Маттейс де Лигт ноябрь ойидан буён безовта қилаётган жароҳатини даволаш учун ўнг елкасидан операция қилинди.

Жарроҳлик амалиёти Римдаги клиникалардан бирида амалга оширилди.

Дастлабки тахминларга кўра, Нидерландия терма жамоаси футболчиси уч ой майдонга туша олмайди.  Шу тариқа, де Лигт жорий йил тақвимидаги ўйинларда Турин клубига ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!