Тунис сўнгги 52 йилда энг ёмон кўрсаткични қайд этди
Тунис терма жамоаси Японияга қарши баҳсда йирик мағлубиятга учраб, 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди ва шу билан ЖЧ-2026 плей-офф босқичига чиқиш умидларидан досроқ маҳрум бўлди.
Япония ҳар бир таймда иккитадан гол уришга муваффақ бўлди. Эслатиб ўтамиз, биринчи турда Тунис Швецияга қарши ўйинда 1:5 ҳисобида мағлуб бўлган эди. MisterChip маълумотларига кўра, Тунис 1974 йилдан буён жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги дастлабки икки учрашувда камида тўққизта гол ўтказиб юборган илк африка терма жамоасига айланди. 52 йил аввал бу борада энг ёмон кўрсаткич Заир терма жамоасига тегишли бўлиб, улар икки ўйинда жами 11 та гол ўтказиб юборган эди.
Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Тунис Нидерландияга қарши майдонга тушади. Учрашув 26 июнь куни бўлиб ўтади, ўйин бошланиши Тошкент вақти билан соат 04:00 да белгиланган.

Фикрлар