Тунисда сафида ҳужумчи дарвозабонга айландими?
Ads

Тунис терма жамоаси ҳужумчиси Фаҳриддин Бен-Юссуф ЖЧ-2018 “G” гуруҳи 3-туридан ўрин олган Панамага қарши баҳсда иккинчи дарвозабон сифатида қайд этилди.

Мундиал давомида Туниснинг бир йўла икки дарвозабони – Музз Асен ҳамда Фарук Бен-Мустафолар жароҳат олди.

Шу тариқа, африкаликлар таркибида фақатгина ягона посбон - Аймен Матлути  қолди.

Бен-Юссуф ушбу ўйинни асосий таркибда, ҳужум чизиғида бошлади ва Матлути жароҳат олган тақдирдагина, унинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги қайд этилди. Бироқ ўйин давомида бунга эҳтиёж туғилмади ва хаттоки Фаҳриддин гол киритишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган Набил Малул шогирдлари 3 очко билан гуруҳда 3-ўринни эгаллашди.