Турғунбоев: Биринчи бўлимда асосан ҳимоявий футбол ўйнадик!
Осиё кубоги 3-тури доирасида Австралия ва ЎЗБЕКИСТОН терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Дастлаб, "яшил қитъа вакиллари" Бойлнинг пенальтидан урган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммо 79-дақиқада Азиз Турғунбоев баланд сакраб, боши билан гол урди ва мувозанатни тиклаб қўйди.
Шу тариқа, икки жамоа ҳам плей-офф масаласини ҳал қилди. Австралия 1-ўринни қўлга киритган бўлса, Ўзбекистон 2-поғонани банд этди. Беллашувдан сўнг ўйин Азизбек Турғунбоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ўзимиз учун муҳим бўлган натижага эришдик. Мураббийларни айтганини қилиб, эска анъанамизни давом эттирмаган ҳолда яхши ўйин кўрсатдик.
Иккинчи бўлимда футболчилар ўзига ишониб майдонга чиқди. Бунга сабаб нимада эди?
Биринчи бўлимда асосан ҳимоявий футбол ўйнадик. Иккинчи бўлимда эса асосий эътиборни ҳужумга қаратганимиз сабабли муҳим ўйинда муҳим очкони қўлга киритдик", - деди учрашувдаги ягона гол муаллифи Азизбек Турғунбоев.
Фикрлар