Турк футболининг бўлажак юлдузи фаолиятини
Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Рома" ярим ҳимоячиси Женгиз Ундерни қўлга киритиш учун жиддий бел боғлади. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “шпорлар” дастлаб 21 ёшли туркиялик футболчи учун “бўрилар”га 35 млн евро таклиф қилишган, аммо якунда рад жавобини олишган. Энди улар бу борада ўзларининг 52 млн евролик янги таклифларини юборишмоқчи. Маълумотларга кўра “Рома” ушбу маблағ эвазига Ундерни қишки трансферлар чоғидаёқ сотишга рози бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ундерга Мюнхеннинг “Бавария” клубидан ҳам қизиқишлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Женгиз Ундер “Рома” сафига 2017 йилнинг ёзида “Бешиктош”дан 13 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум римликлар сафида жами 17та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.