Туркия жаҳон чемпионатида икки антирекорд ва битта ўрнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Opta Sport» маълумотига кўра, Туркия терма жамоаси жаҳон чемпионатлари тарихида бир вақтнинг ўзида икки антирекорд ўрнатди.

"Жаҳон чемпионати-2026" гуруҳ босқичининг иккинчи турида турклар Парагвайга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу билан Туркия жаҳон чемпионатлари тарихида тўп назорати камида 77 фоиз бўлган ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қила олмаган илк жамоага айланди. Бу статистика 1966 йилдан буён юритилади.

Турнирдаги илк учрашувда ҳам Винченцо Монтелла шогирдлари Австралияга 0:2 ҳисобида ютқазган эди. Статистик ҳисоб-китобларга кўра, икки ўйин давомида Туркия терма жамоаси рақиб дарвозаси томон 62 марта зарба йўллади, аммо бирор гол ура олмади. Бу кўрсаткич жаҳон чемпионатлари тарихида барча терма жамоалар орасида энг ёмони сифатида қайд этилди.

Шу билан бирга, турк ҳимоячиси Абдулкарим Бардакжи бир ўйинда аниқ узатмалар сони бўйича мундиаллар рекордини янгилади — у Парагвайга қарши баҳсда 98 марта аниқ пас берди.

Қатор асоратли икки мағлубиятдан сўнг Туркия терма жамоаси плей-офф босқичига чиқиш имкониятини йўқотди. Гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувни турклар 26 июнь куни АҚШ терма жамоасига қарши ўтказади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!