Туркия прокуратураси 17 футбол ҳакамини ҳибсга олиш ҳақида буйруқ чиқарди

  • 7 ноябрь, 16:14
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туркия прокуратураси қимор ва ўйин натижасига таъсир қилиш билан боғлиқ иш доирасида 21 нафар шахс, жумладан 17 нафар футбол ҳаками ҳамда Суперлига клуби президентига нисбатан қамоққа олиш ордерини берди. Бу ҳақда "Associated Press" маълум қилди.

Tecno

Истанбул бош прокуратураси маълумотларига кўра, 18 нафар гумонланувчи Истанбул ва яна 11 та вилоятидаги махсус рейдлар пайтида қўлга олинган.Xакамлар мансаб ваколатларидан суиистеъмол қилиш ва ўйин натижасига таъсир ўтказишда айбланмоқда.

Айни пайтда, Туркия футбол федерацияси (ТФФ) ноябрь ойи бошида 149 нафар ҳакамни турли муддатларга четлатганини маълум қилган эди. Улар ўйинларга пул тиккани учун 8 ойдан 12 ойгача дисквалификация қилинган.

ТФФ раҳбари Иброҳим Ҳажиосманоғлунинг айтишича, турк футбол тизимида "ахлоқий инқироз" кузатилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!