Асосий мазмунга ўтиш

Туркия Суперлигаси. "Галатасарай" "Истанбул Башакшеҳир"ни йирик ҳисобда енгди. Шомуродов 70 дақиқа ўйнади

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Тўқнашув ўз ниҳоясига етди

Туркия Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган навбатдаги тўқнашув ўз ниҳоясига етди. 
 
Нури Шахин бошқарувидаги "Истанбул Башакшеҳир" сафарда "Галатасарай" билан куч синашиб, 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлаб, 70 дақиқа ҳаракат қилишга муваффақ бўлди. 
 
Беллашувнинг 58-дақиқасида Вильфрид Синго ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 67-дақиқага келиб эса Виктор Осимхен фарқни 2 тага етказди ва ўйинга нуқта қўйди. Бироқ, 85-дақиқада Ренату Ньяга жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ