Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" бу турда ҳам ғалаба қозонди, Алиқулов 81 дақиқа ўйнади
Туркия Суперлигаси 9-туридан ўрин олган "Бордум" - "Ризеспор" баҳси бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобидаги минимал ғалабани қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов асосий таркибда майдонга тушди ва 81-дақиқада захирага олинди. Унинг ҳаракатлари "SofaScore" статистик порталида 6.9 баллга лойиқ кўрилди.
Шу тариқа, ризеликлар кетма-кет иккинчи турда ҳам 3 очкони қўлга киритди.
Фикрлар