Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" "Фенербахче"га йирик ҳисобда ютқазди, "Фотиҳ Карагюмрюк" ўз уйида енгилди. Легионерларимиз эса...
Туркия Суперлигаси 7-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунига етди.
Ҳусниддин Алиқулов тўп тепадиган "Ризеспор" жамоаси сафарда "Фенербахче"га йирик 5:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Ҳамюртимиз захирада қолдирилди.
Отабек Шукуров ҳаракат қиладиган "Фотиҳ Карагюмрюк" эса ўз майдонида "Қосимпошо" клубига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Легионеримиз баҳсни асосий таркибда бошлади ва 78-дақиқада захирага олинди.
Айни пайтга келиб, "Ризеспор" 11 очко билан 7-ўринни банд этган. "Фотиҳ Карагюмрюк" эса 6 очко тўплаган ҳолда 15-поғонадан жой эгаллаган.
Фикрлар