Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" "Кайсериспор"ни йирик ҳисобда ютди, Алиқулов ва Шукуровчи?

Туркия Суперлигаси 28-туридан ўрин олган "Ризеспор" - "Кайсериспор" учрашуви бўлиб ўтди ва унда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Ризеспор" сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Ҳусниддин Алиқулов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди. Осиё кубогидан сўнг "Кайсериспор" аъзосига айланган Отабек Шукуров захирада қолдирилди.

Маълумот учун, бугунги беллашувдан сўнг ризеликлар 39 очко билан 6-ўринда бормоқда, кайсерияликлар эса 35 очко жамғариб, 10-поғонини эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!