Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" охирги дақиқада урилган гол эвазига ғалаба қозонди, Алиқулов тўлиқ ўйин ўтказди

Туркия Суперлигаси 14-туридан ўрин олган "Ризеспор" - "Истанбул Башакшеҳир" ўйини якунланди. Унда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Аҳамиятлиси, майдон эгаларининг сўнгги учинчи голи 90+2-дақиқада киритилди. Унга Иброҳим Олавойин муаллифлик қилди. 

"Ризеспор" сафида ҳамюртимиз Ҳусниддин Алиқулов асосий таркибда майдонга тушди. У ўйинни тўлиқ ўтказди ва жамоасининг ғалабасига муҳим ҳисса қўшди. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Алиқулов жамоаси 21 очко билан 6-поғонани банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!