Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" сафарда дурангга имзо чекди, Алиқулов Осиё кубоги олдидан жароҳат олди
Туркия Суперлигаси 18-туридан ўрин олган "Қосимпошо" – "Ризеспор" учрашуви бўлиб ўтди ва унда томонлар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Мезбонлар сафида голларга Ҳайрадинович ва да Кошта муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг икки голи ҳам Гайич томонидан киритилди.
"Ризеспор" сафида Ҳусниддин Алиқулов беллашувни асосий таркибда бошлади ва 35-дақиқада жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Январда бошланадиган Осиё кубоги олдидан унинг тезроқ тузалиб, сафга қайтишига умид қилиб қоламиз.
Маълумот учун, легионеримз жамоаси айни вақтда "Ризеспор" турнир жадвалида 26 очко билан 7-поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар