Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган учрашувда ҳам "Истанбул Башакшеҳир" мағлубиятга учради

CHERY AUTO

Туркия Суперлигасининг 12-турида "Истанбул Башакшеҳир" сафарда "Генчлербирлиги" билан куч синашди ва 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди. 
 
Дастлаб тўқнашувнинг 35-дақиқасида Келвен ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 1-дақиқасидаёқ терма жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомуродов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Мбай Ньянг 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланган ҳолда, яна жамоасини олдинга олиб чиқди (2:1). 
 
Маълумот ўрнида, "Башакшеҳир" 12 та учрашувдан сўнг 13 очко тўплаган ҳолда, 10-ўринни банд қилиб турибди. Навбатдаги учрашув эса 24 ноябрь куни "Трабзонспор"га қарши.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов бугунги тўқнашувдаги голи орқали тўпурарлар жадвалидаги пешқадамликни мустаҳкамлаб олди (8 та гол).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!