Туркия Суперлигаси. Шомуродов ва Файзуллаев гол урган баҳсда “Башакшеҳир” ғалаба қозонди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Истанбул Башакшеҳир” ўз майдонида “Самсунспор”ни қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Туркия Суперлигасининг 33-туридан ўрин олган навбатдаги беллашув ўз ниҳоясига етди.

Мазкур баҳсда мезбонлар сафида ҳамюртларимиз Элдор Шомуродов ҳамда Аббосбек Файзуллаев гол киритишга муваффақ бўлди. Шунингдек, Элдор ўз ҳисобига битта ассистни ҳам ёздириб қўйди. Яна бир голга эса Юсуф Сари муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Нури Шaҳин шогирдларининг очколари сони 54 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!