Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда унинг жамоаси 1 очкога эга бўлди
Туркия Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Сивасспор" - "Фотиҳ Карагюмрюк" учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Андреа Пирло қўл остида тўп тепаётган легионеримиз Отабек Шукуров баҳсни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди.
Маълумот учун, "Карагюмрюк" жорий мавсум турнир жадвалида 4 очко билан 13-поғонада жойлашган. "Сивасспор" ҳисобида 3 очко бўлиб, клуб 14-поғонани банд этган.
Фикрлар