Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Туркия терма жамоаси бош мураббий Монтелла билан хайрлашмоқчи

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Туркия футбол федерацияси Лига миллатларидаги омадсиз натижалар сабаб терма жамоа бош мураббийи Винченцо Монтеллани истеъфога чиқармоқчи.

Туркия миллий жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла яқин орада ўз лавозимидан бўшатилади.

The Milliyet маълумотига кўра, Туркия футбол федерацияси раҳбарияти Миллатлар лигасидаги қониқарсиз натижалар туфайли италиялик мутахассис билан хайрлашишга қарор қилган. Монтелла бошчилигидаги Туркия миллий жамоаси 4 та учрашувнинг барчасида мағлубиятга учраган.

Шунингдек, туркияликлар италиялик мутахассис қўл остида Жаҳон чемпионати-2026да плей-офф босқичига чиқа олмаганини ҳам қайд этиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, Винченцо Монтелла 2023 йил сентябридан буён Туркия миллий жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Бунга қадар италиялик мутахассис «Адана Демирспор», «Фиорентина», «Севилья», «Милан» ва бошқа жамоаларда ишлаган

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ