Туркияда

"Амир" номи билан машҳур бўлган ММА жангчиси Ҳумоюн Ибрагимов Туркиянинг “ProTurk FC” ҳамда “Legend fighting league” промоушенларида жанг ўтказиб, енгил вазн тоифасида чемпионликка даъвогар даражасига кўтарила олганди. У “ProTurk FC” промоушенининг чемпионлик камари учун апрель ойида жанг қилиши керак эди. Лекин коронавирус туфайли бу орқага сурилди. Биз ушбу жанг ва умуман юртдошимиз фаолиятига оид бошқа янгиликлар билан ўртоқлашишга ҳаракат қилдик.

- Ҳозирда, Туркиянинг “Legend fighting league” таклиф бўлган. Аввал ушбу промоушенда битта жанг ўтказган эдим. Хабарингиз бўлса, апрель ойида фаолият олиб бораётганим “ProTurk FC” промоушени менга чемпионлик жангини тақдим этганди. Афсуски, воқеалар ривожи тескарисига айланиб кетди. Шунинг учун, бу жанг қолдирилганди. Бироқ, аста-секин спорт мусобақалари қайтаётган бўлса-да, бу жанг борасида олдинга силжиш йўқ. Шу туфайли, “Legend fighting league” таклифини ўрганиб чиқмоқдаман. Ушбу промоушен ҳам дастлабки уринишимдаёқ чемпионлик жангида октагонга чиқишимни маълум қилди. Музокаралар давом этмоқда. Агар, барчаси кўнгилдагидек якунланса, шартнома имзоланади. Қолаверса, ушбу жангим Ўзбекистонда жонли равишда эфирга узатилади. Бу борада MY5 телеканали раҳбарияти билан гаплашган эдим. Ўша апрелдаги жанг борасида шундай келишувга эришган эдик. Рақиб ва жанг санаси музокаралар ижобий якунланса, маълум қилинади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар