Турклар МЮ футболчисини қўлга киритмоқчи
Ads

Туркиянинг “Галатасарой” клуби спорт директори Женк Эргюн истанбулликлар Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Маруан Феллайнини сотиб олишга яқин турганини эълон қилди.

“Сюрпризлар бор. Биз Феллайни борасида таклиф билан чиқдик. Биз уни қўлга киритишга яқин турибмиз. “Галатасарой”га худди Феллайни сингари марказда кўп тер тўкадиган футболчи керак”, – деб айтиб ўтди Эргюн.

Турк ОАВда ёзилишича, истанбулликлар белгиялик футболчи билан шахсий шартнома бандлари борасида келишувга эришган.

Маълумот учун, Феллайнининг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси келгуси йилда ниҳоясига етади ва жамоа Маруанга янги шартнома борасида таклиф билан чиқмаган.