Туркманистон - Ливан 3:2 учрашуви видеошарҳи

“ЖЧ-2022” саралаши “H” гуруҳи 8-турида Туркманистон гуруҳ етакчилариданн бири ҳисобланган Ливан терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Голларга бой ва драматик руҳда кечган учрашув 3:2 ҳисобида қўшниларимизнинг иродали ғалабаси билан якунланди. Дастлаб, 73-дақиқагача 1:0 ҳисобида олдинда бораётган Туркманистон 2 дақиқа ичида 2 та гол ўтказиб юборди ва ҳисобда орқада қолиб кетди. Аммо 85’  ҳамда 90+1’ дақиқаларда гол ура олган Туркманистон якунда ғалабани илиб кетди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
09/06/2021 15:50
Биз факат галаба хакида уйлашисиз керак.Менимча хеч кимни бошкотирмага хуши йук булса керак.