Турли мақсадлар, аммо майдонда жанг берадиган рақиблар ёхуд Самарқанддаги қолдирилган баҳс олдидан

  • 14 ноябрь, 10:20
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ФИФА кунлари бошлангани муносабати билан чемпионатимизда навбатдаги танаффус юзага келган. Чунки терма жамоаларимиз норасмий кичик турнирларда қатнашишмоқда. Лекин Суперлигада битта қолдирилган ўйин бўлиб ўтади. 21-турга белгиланган “Динамо” - “Андижон” баҳси айрим сабабларга кўра 15 ноябрга қолдирилган бўлиб, эртага ушбу клублар захирадаги ўйинида майдонга тушадилар.

Tecno

Бу ўйин иккала жамоа учун ҳам муҳим ва қўшимча имконият саналади. “Динамо” билан “Андижон”ни бугунги кундаги вазифалари бир-биридан фарқ қилади. Вадим Абрамов шогирдлари медаллар учун курашяпти, Максим Шацких жамоаси эса лигада ўрнини сақлаш учун плей-оффга қолиб кетмаслик мақсадида курашмоқда.

Турнир жадвалида “Динамо” 53 очко билан 4-ўринда, “Андижон” эса 29 очко жамғариб 12-поғонани эгаллаб турибди. “Динамо” ўз уйидаги баҳсда ғалаба қозонса, 3-ўринда бораётган “Пахтакор”га тенглашиб олади. Шунинг учун Вадим Абрамов жамоаси ҳужумга катта эътибор қаратади. Устига-устак “Андижон” сафида жароҳатланганлар бор. Асосий таркибнинг айрим аъзолари ушбу учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу албатта “Бургутлар” учун йўқотиш. Ўйин олдидан кўпчилик “Динамо”нинг имкониятини юқори баҳолаяпти ва бу табиий. Қолаверса, охирги пайтларда “Андижон”нинг натижалари ўхшамаяпти. Лекин бу дегани уларни Самарқанддаги баҳсда осон таслим бўлишини англатмайди. Балки Шацких жамоаси “Динамо”га қарши ўзгача характер кўрсатиши ҳам ҳеч гап эмас. Чунки меҳмонларга ҳам натижа кўрсатиш ниҳоятда муҳим.

“Динамо” ва “Андижон” ушбу мавсумда бунга қадар икки марта тўқнашишган. Иккаласи ҳам Андижонда бўлиб ўтган. Чемпионат доирасидаги ўйинда “Динамо” меҳмонда 1:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Кубок доирасидаги учрашувда 1:1 натижаси қайд этилган. Умумий ҳисобда ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 45 та беллашувда майдонга тушишган. Кичик устунлик самарқандликлар тарафида. “Динамо”да 19, “Андижон”да эса 16 ғалаба бор. 10 та ўйинда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 67\59 “Динамо” фойдасига.   

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” - “Андижон” баҳси 15 ноябрь куни, Самарқандда соат 16:00 да бошланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!