"Турон" 15 июлда Тожикистондан қайтади. Дастлабки рақиб маълум

Хабарингиз бор, Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари Тожикистон давлатида ёзги ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришмоқда.

Режага кўра, "Баҳористон" сиҳатгоҳида ташкил этилган йиғин 15 июль санасида якунига етади. Шундан сўнг, йиғиннинг қолган қисми Тошкент шаҳрида давом эттирилади.

Пойтахтдаги йиғин давомида бир нечта назорат учрашувларини ҳам ўтказиш режалаштирилган. Хусусан, 16 июль куни Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан ўртоқлик учрашуви ташкил этилади.

“Турон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!