"Турон" бош мураббийи: "Рақибни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман"
Cоcа-Cоlа Суперлига 10-турида сафарда «Сўғдиёна»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган «Турон» клуби бош мураббийи Денис Бушуев мағлубият сабаблари ҳақида гапирди.
«Рақибни ҳаққоний ғалаба қозонгани билан табриклайман. Ажойиб стадион, ажойиб майдон ва мухлислар. Очиғи, бугун жамоамни таний олмадим.
Ўйин аввалидан майдонда қандайдир истак ва агрессия кўрмадим. Қолаверса, жамоа аъзоларида чарчоқ сезилди, шекилли. Бир ҳафта ичида учта ўйин бироз кўплик қилган бўлиши мумкин. Рақиб ажойиб ўйин намойиш этди. Уларни табриклайман», - деди Бушуев.
Фикрлар