"Турон" футболчиси ҳам U-23 Осиё чемпионатида қатнашади
Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон мезбонлик қилаётган U-23 Осиё чемпионати старт олади. 16 терма жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради.
Ён қўшнимиз – Тожикистон U-23 терма жамоаси ҳам мусобақага тайёргарлик кўрган. Эътиборлиси, Тошкентга олиб келинган 22 нафар футболчи орасида чемпионатимизда тўп сураётган ўйинчиси ҳам бор.
Жумладан, про лигада “Турон” шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи Шариф Раҳматов ҳам Тожикистон терма жамоасининг якуний рўйхатидан жой олди.
Ушбу ўйинчи “Турон” сафига мавсум бошида таклиф қилинган. Лекин ҳозирча про лига баҳсларида дебютини ўтказгани йўқ. У фақат Ўзбекистон Кубоги доирасида “Шўртан”га қарши беллашувда майдонга тушган холос. Шундай бўлса ҳам Тожикистон терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи Аслиддин Ҳабибуллоев Раҳматовга ҳам Осиё чемпионатида ишонч билдиришга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон D гуруҳида Саудия Арабистони, Япония ва БАА терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар