"Турон" футболчиси Таиланд клубида пайдо бўлди

Мавсум бошида “Турон” жамоасига қўшилган ганалик Кваме Карикари жамоасини ўзгартирди. Яқинда унинг сайтимиз орқали “Турон”дан кетаётгани ҳақида хабар бергандик ва бу ўз тасдиғини топди.

Ганалик ҳужумчи Суперлигада бирорта гол урмаган ҳолда жамоани тарк этди. Sports.uzга маълум бўлишича, Карикари кейинги фаолиятини Таиланд чемпионатида давом эттиради.

карикари_1

У "Тай лига" иштирокчиси - “Нахот Ратсачима Мазда” жамоасига эркин агент сифатида қўшилди. Легионернинг шартномаси 2022 йилнинг 31 майига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!