"Турон" грузиялик ҳужумкор футболчи билан шартнома имзолади
"Турон" яна бир трансферни амалга оширди.
Клуб матбуот хизмати Грузия давлати фуқароси, ҳужумкор ярим ҳимоячи Закария Бегларишвили таркибга қўшиб олинганини маълум қилди. Томонлар бир йиллик расмий шартномага имзо чекди.
Бегларишвили фаолияти давомида "Дила", "Аякс", "Олимпи", "Локомотив Тбилиси" каби номдор клублар сафида майдонга тушган. Шунингдек, у Грузия давлатининг турли ёшдаги терма жамоалари сафида ҳам ўйнаган.
Аввалроқ, яйпанликлар Никола Кумбурович трансферини эълон қилганди.
Фикрлар