"Турон" нега Про-лигада иштирок этмаслиги маълум бўлди

  • 8 февраль, 2024, 21:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 2
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Ўтган мавсум Суперлигада иштирок этган ва 13-ўринни эгаллаб, Про-лигага равона бўлган "Турон" молиявий сабаблар туфайли янги мавсумда Про-лигада иштирок этмаслиги маълум қилди.

"Аввал хабар берилганидек, ҳозирги кунда клубимиз молиявий қийинчиликлар гирдобида бўлиб турибди. Мазкур вазиятда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси "Турон" жамоамизнинг келгусидаги фаолиятини сақлаб қолиш мақсадида амалий чора-тадбирларни амалга оширдилар. Шундан келиб чиқиб ҳозирги кунда клубимиз Фарғона вилояти ҳокимлиги ва вилоят футбол ассоциацияси қарамоғига ўтказилди ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши белгилаб олинди.

Юзага келган мавжуд молиявий вазиятдан келиб чиқиб "Турон" клубимиз 2024-йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказади. Жамоамиз мухлислари бизни ёлғизлатиб қўймасликларига, мунтазам қўллаб-қувватлаб боришларига ишонган холда келгуси йилларда клубни аввалги мавқейига қайтариш учун барча зарурий чора-тадбирлар амалга оширилаётганини маълум қиламиз", - дейилади клуб матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ишбобоев жума
08/02/2024 23:38
Нефтчининг каргиши урди.
&
Адхамжон Низомов
08/02/2024 21:54
1 лигада пролигага чикиш учун уйнармиш.Узи пролигадан туширилса.Маблагни урнини килиб про..да юравермайдими?