"Турон"да нима гаплар?
Янги мавсумга қизғин руҳда тайёргарлик кўраётган "Турон" жамоаси машғулотлари куннинг икки вақтида "Ўзбекистон" ўйингоҳи захира майдонида ташкил этилмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футболчиларнинг тўп билан ишлаши ва жамоавий ўйинни ташкил этиш каби машқларга урғу берилаётган асосий таркиб жамоаси машғулотларига бош мураббий Анвар Бердиев, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Вадим Барнич ҳамда ёрдамчи мураббий Азизхон Исомиддинов бошчилик қилмоқда.
Фикрлар