Турсунбай Қулаxмет: "Биз ҳали Исроил Мадримов билан учрашамиз"

  • 13 ноябрь, 2020, 21:37
  • 0
  • Бокс

Професcионал бокснинг супер яримўрта вазн тоифасида WBC International камарини қўлга киритган Турсунбай Қулаxмет "IFL TV youtube" каналига интервью берди. У мазкур суҳбат чоғида ҳамюртимиз  Исроил Мадримов ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди.

 - Ушбу вазн тоифаси рейтингида тез кўтарилишга эришаётган яна бир боксчи Исроил Мадримов ҳам бор. Сиз у ҳақида нима дея оласиз?

 Ушбу саволга унинг таржимони жавоб берди:

 - Аввало, улар неча бора рингда тўқнаш келгани ҳақида гапирсак... Икки бора ўзаро жанг олиб боришган. Бир сафар Исроил Мадримов ғалабага эришган бўлса, ўтган йилги Осиё чемпионатида Қулаxмет уни мағлуб этган. Ҳозирда ҳисоб 1:1 кўриниш олган. Биз аслида, професcионал боксда ўрта вазн тоифасида (72 кг) фаолият олиб боришни режа қилган эдик. Аммо Қулаxмет ўз фаолиятини бошлашдан олдин Исроил Мадримов қайси вазнда эканлигини сўради. Мен унга супер ярим ўрта вазнда (69 кг) эканлигини айтганимдан сўнг, у  ҳам шу вазнда фаолиятини бошлашни маълум қилди. Албатта, профессионал рингда ҳам у билан жанг қилиш ниятимиз бор.

 - Биласизми, Исроил Мадримов сизнинг промоутерингиз Ли Итоннинг энг севимли боксчиларидан бири ҳисобланади. Сиз ўз жангингиз билан унинг фикрини ўзгартира оласизми?

 - Албатта!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!