Тухель бугун "Бавария"га майдонда ёрдам бера олмайди
Бугун ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган "Бавария" - "Манчестер Юнайтед" баҳси бўлиб ўтади. Мазкур учрашувда мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухель жамоасига ёрдам бера олмайди. Сабаби, унинг битта ўйинга дисквалификацияси бор.
Ўтган мавсумнинг чорак финалидан ўрин олган "Бавария" - "Манчестер Сити" тўқнашувининг жавоб баҳсида германиялик мутахассис қизил карточка олиб, майдонни тарк этганди. Шу билан бирга, битта учрашувга дисквалификация ҳам қилинган.
Маълумот учун, Томас кейинги учрашувларда яна жамоаси билан бирга ўйинларда иштирок эта олади.
Фикрлар