Тухель машҳур ҳужумчига баҳо берди
“Челси” бош мураббийи Томас Тухель жамоанинг машҳур ҳужумчиси Олмье Жирунинг жамоадаги фаолияти ҳақида гапирди.
- Жиру бўйича сўнгги қарорни ҳали қабул қилмадик. Мен жамоага келганимга бир неча ҳафта бўлди ва ҳозирча, баҳо беришимга ҳали эрта. Ҳозир таркибда шундай футболчи борлигидан мамнун эканимни айтишим мумкин. Оливье жарима майдончаси ичида самарали ўйнайдиган яхши ҳужумчи. Бош билан ҳам зўр ўйнайди. Унинг тажрибаси жамоага қўл келади, - деди Тухель.
Жирунинг лондонликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади. 34 ёшли футболчи жорий мавсумда 13 та учрашувда тўртта гол уришга эришди.
Фикрлар