Тухель ПСЖга
Ads

“Барселона”  клбуи ҳужумчиси Усман Дембеле келаси мавсумдан ПСЖ шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Бу футболчига парижликлар янги устози Томас Тухель қизиқиш билдирмоқда.

Футболчи ва мураббий аввалроқ Дортмунднинг “Боруссия” жамоасида бирга фаолият юритишган. Ўша ердан Дембеле каталон клубига йўл олган. Тухель эса уни Парижга олиб келиб, ПСЖ таркибини кучайтиришни режалаштирган.

Мазкур трансфер қайсидир маънода “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманнинг “Барселона”га ўтишига ҳам боғлиқ. Агар бу амалга ошадиган бўлса, Дембеле франциялик футболчи билан рақобатда ютқазиб қўйиши мумкин.