Тухель қайси футболчилардан кўнгли қониқмаганини айтди

TIGGO 2 PRO

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Албания устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, қанот ҳужумчилари Маркус Рэшфорд ва Фил Фоденнинг ўйинидан қониқмаганини билдирди.

"Биз ушбу позициядаги футболчилардан каттароқ таъсир кутамиз. Кўпроқ дриблинг, жарима майдонига кўпроқ агрессив югуришларни кўришни истаймиз. Булар етишмади. Улар ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилувчи рол ўйнай олмади. Майдонга тушган иккала қанот ҳужумчимиз ҳам клуб футболида бўлгани каби самарали ўйин намойиш қила олишмади.

Бизга тўпсиз ҳаракат етишмади. Жуда кўп пас, кам дриблинг ва дарвоза томон кам агрессив ёндашув бўлди. Улар машғулотларда жуда иштиёқ билан ҳаракат қилишди, шунинг учун асосий таркибда майдонга тушишди. Биз уларни рағбатлантиришда давом этамиз,"
– деди Тухель журналистларга.

Англия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги навбатдаги учрашувини 24 март куни ўз майдонида Латвия терма жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!