Тухель Сульшернинг курсисини эгалламоқчи

ПСЖдан кетиши кутилаётган Томас Тухель “Манчестер Юнайтед”ни бошқаришни режалаштирмоқда. Яқинда Тухелнинг парижлик шогирдлари Англияда “Манчестер Юнайтед”ни ер тишлатиб кетгани бежиз эмас, шекилли.

Германиялик мутахассиснинг ПСЖ билан шартномаси ёзда якунланади. Клуб раҳбарияти унинг ўрнига Массимилиано Аллегрини олиб келишга ҳаракат қиляпти.

Томас Тухелнинг жамоа етакчилари билан муносабати яхши эмас. Хусусан, Анхель Ди Мария билан муносабати ёмонлашгани ортидан аргентиналик ярим ҳимоячи жамоа билан янги шартнома имзолашдан бош тортмоқда.

“Манчестер Юнайтед” Англия премьер-лигасида бош соврин учун курашиш имкониятларини пасайтириб юборгани ортидан Сульшернинг кетиши ҳақида хабарлар тарқала бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!