Тухелнинг "Бавария"да қолиш эҳтимоли юқори

Фабрицио Романо хабар беришича, "Бавария" сўнгги ой ва ҳафталарда бир нечта мураббийдан рад жавобини олганидан кейин эътиборини Томас Тухелни олиб қолишга қаратган. 

Мавсум сўнггида жамоани тарк этишини эълон қилган германиялик мутахассисни таркибдаги асосий футболчилар қолишини истамоқда. Шунингдек, мураббийнинг ўзи ҳам Мюнхенда ишлашни давом эттиришга тайёр. Фақатгина томонлар келишиб олиши керак. Сабаби, энди Тухель камида 2026 йилгача амал қиладиган шартнома истайди. Бу 2025 йилда "Байер"дан кетиши кутилаётган Хаби Алонсога "Бавария"нинг қизиқиши оқибатидадир. Раҳбарият яна уни истеъфога чиқаришини истамайди. 

Агарда Томас билан музокаралар барбод бўлса, жамоа "Брайтон"дан Роберто де Зерби ва Ханс-Дитер Флик учун ҳаракатни бошлайди. Бундан олдин Хаби Алонсо, Юлиан Нагельсманн ва Ральф Рангник каби мураббийлар рад жавобини берганди.

Қўшимча қилиш керак, Тухел Германия клубини тарк этган тақдирда ҳам, унга иш таклиф қилаётган жамоалар йўқ эмас. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!