Тухелнинг ўрнини Моуриньо босади!
Англиялик журналист Оливия Бузагло “Челси” клуби раҳбариятини бош мураббий Томас Тухелни истеъфога чиқаргани учун танқид қилди ва дунёда германиялик мутахассиснинг ўрнини боса оладигани йўқлигини иддао қилди.
Журналистнинг фикрига “Челси”нинг собиқ сардори Жон Терри қарши чиқди.
- Жозе Моуриньо унинг ўрнини боса олади. Юз фоиз шундай. Мен Жозе каби ишлайдиган мураббийни ҳеч қачон кўрмаганман.
Унинг ишида ҳар бир нарса эътибор қаратиш юқори даражада эди. Жамоа ва ўйинчилар ҳақида икир-чикиргача биларди.
“Барселона”га қарши уй учрашувимиздан бир куни олдин Моуриньо рақиб таркибини аниқ айтиб берганди, - деди Жон Терри.
Фикрлар